октябр 16, 2018 17:43 Asia/Tashkent
  • ХВЖ: Қирғизистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиши пасаяди
    ХВЖ: Қирғизистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиши пасаяди

Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида, 2018-2019 йилларда Қирғизистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ўсишини пасайтирди

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ушбу хабарга биноан, Қозоғистонда 2018 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,7 фоиз бўлса, 2019 йилда эса, 3,1 фоиз бўлади.

Халқаро валюта жамғармаси 2019 йилда Қирғизистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини 4,5 фоизлик даражада сақлаб қолди. Бу ҳақда жаҳон иқтисодиётининг октябрь ойи таҳлилида айтилади 

Апрель ойи прогнозида Халқаро валюта жамғармаси республика иқтисодиёти 2018 йилда 2,8 фоизга, 2019 йилда ҳам шунча фоизга ўсиши ҳақида ёзганди. Прогноз ўзгаргани йўқ.

МДҲ мамлакатлари иқтисодиётида 2018 йилда ХВЖ 2,3 фоиз, 2019 йилда эса 2,4 фоизлик ўсишни кутмоқда. Россияни ҳисобга олинмаганда, жорий йилда МДҲ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 3,9 фоизлик даражада ўсади (аввалроқ 3,6 фоизга ўсиши кутилганди), 2019 йилда - 3,6 фоиз (0,1 фоиз пунктига пасайиш).

Прогнознинг пасайиши шаклланаётган бозорлар ва ривожланаётган мамлакатларга тегишли бўлди: 2018 йилда ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил этади (илгари 4,9 фоизга баҳоланганди), 2019 йилда - 5,1 фоиз ўрнига 4,7 фоиз.

Ёрлиқ