Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқарор
(last modified Sun, 04 Sep 2016 10:02:41 GMT )
сентябр 04, 2016 15:02 Asia/Tashkent
  • Қирғиз-ўзбек чегараси
    Қирғиз-ўзбек чегараси

Шанба куни қатор оммавий ахборот воситалари чегаранинг Ўзбекистон томонида ҳарбий техника ва ҳарбийларнинг сони ошганлиги кузатилаётганини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқаров ва хавотирланишга асос йўқ, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизмати вакили Сажира Чоколоевага асосланиб."Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкаси илгаригидек кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда, бу ерда вазият барқарор ва хавотирланишга асос йўқ", — деди у. Унинг айтишича, қирғиз-ўзбек чегарасида қўриқлашнинг кучайтирилиши Унгар-Тоо ҳудудидаги ҳодиса билан боғлиқ ва Президент Ислом Каримовнинг вафоти билан боғлиқ эмас. Шанба куни қатор оммавий ахборот воситалари чегаранинг Ўзбекистон томонида ҳарбий техника ва ҳарбийларнинг сони ошганлиги кузатилаётганини маълум қилганди."Ўзбекистон ҳудудида илгаридан режалаштирилган ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда, бу ҳақда Қирғизистон томони расман хабардор қилинган", — деди Чоколоева.Илгарироқ Қирғизистон чегара хизмати баҳсли Унгар-Тоо ҳудудида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ходимлари сонини кўпайтирганини маълум қилганди.