Хушхабар!!! Тожикистонлик террорчиларга ўз ватанларига қайтишлари учун имкон берилди
(last modified Mon, 22 Oct 2018 08:44:56 GMT )
октябр 22, 2018 13:44 Asia/Tashkent
  • Тожикистон расмийлари террорчилар сафида бўлган тожикистонликларни ўз ватанларига қайтишларига имкон берди
    Тожикистон расмийлари террорчилар сафида бўлган тожикистонликларни ўз ватанларига қайтишларига имкон берди

Сурия ва Ироқ юртида террорчи ва экстремистик гуруҳлар сафида бўлган Тожикистон фуқароларини ўз ватанларига қайтишлари мумкин

Тожикистон республикасинТеррорчиинг ички ишлар вазирлиги Сурия ва Ироқ юртида террорчи ва экстремистик гуруҳлар сафида бўлган Тожикистон фуқароларини ўз ватанларига қайтиш учун Тожикистоннинг тегишли мутасадди идоралари расмийлари билан боғланишга чақирди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон ички ишлар вазирлиги Қонун ва жамият номли журналда мақола эълон қилди. 

Унда Сурия ва Ироқ юртида террорчи ва эксремистик гуруҳларга бориб қўшилган тожикистонликлар ўз юртларига қайтиши сўралган. Бунинг учун улар Тожикистон ички ишлар вазирлигига ва бошқа тегишли мутасадди идораларга боғланиши айтилган. 

Мақолада таъкидланишича, расмийлар уларнинг исм шарифларини ва шахсларини ошкор қилмаслик юзасидан кафолат беришади.