Қирғизистонда ИШИД террорчи гуруҳига қарашли террористик гуруҳ қўлга олинди.
(last modified Sat, 03 Nov 2018 12:52:35 GMT )
ноябр 03, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда ИШИД террорчи гуруҳига қарашли террористик гуруҳ қўлга олинди.

Қирғизистонда худкушлик ҳужумини режалаштирган террористик бир гуруҳ аниқланди ва қўлга олинди.

Тасним ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат комитети  Қирғизистон шимолида жойлашган Чуй вилоятида худкушлик ҳужумларини амалга ошириш ва террористик фаолиятлар олиб боришни ўргатиш учун куч жамлашга айбланаётган беш нафар хорижлик ва тўрт нафар қирғизистонлик фуқаролар қўлга олинди,-деб эълон қилди.

Бу хабарга кўра, қўлга олинган фуқаролар Афғонистон ва Сурияда кўраш олиб бориш учун террористик кучларни йиғиб уларни жўнатишни мақсад қилишган. 

Шунингдек бу хабарга кўра, улар портловчи мосламалар ва қурол-яроқдан фойдаланиб Қирғизистон ҳудудида террористик амалиёт ўтказишни ҳам режалаштирган эдилар.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат комитети ҳозиргача ИШИД террористик гуруҳига қўшилиш учун Қирғизистондан 500 нафардан 850 нафаргача фуқаролар Сурияга боришган ва улардан 150 нафари ҳалок бўлишган,-деб эълон қилди.