ноябр 06, 2018 17:36 Asia/Tashkent
  • ўзбек тили ва адабиёти факультети
    ўзбек тили ва адабиёти факультети

Хўжанд давлат университетида «Ўзбек тили ва адабиёти» факультети қайта ташкил этилди.

Сўнгги йилларда факультетга талаб камлиги туфайли у шарқ тиллари факультетида ўзбек тили ва адабиёти бўлимига айлантирилган эди

Турон 24 га кўра, Хўжанд давлат университети Тожикистон ва Ўрта Осиёдаги қадимий университетлардан бири саналади. У 1932 йили ўрта мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаш курси асосида ташкил этилган бўлиб, шўролар даврида С.И.Киров номидаги педагогика институти деб аталарди.

Тожикистон мустакиллигининг илк йилларида институт унверситетга айлантирилди ва бугунги кунда 10 мингдан ортик талаба бакалавр, магистратура, докторантурада 76 кафедра, 16 факультетда илм олмоқда. Унверситетда 776 нафар ўқитувчи фаолият юритади. Улардан 36 нафари фан доктори, 207 нафари фан номзоди, 239 нафари катта ўқитувчилар. Ўзбек тили ва адабиёти факультети битирувчилари Ўрта Осиё, Европа ва Америка Қўшма Штатларида илмий фаолият олиб бормоқда.

Ёрлиқ