Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларни белгиллаш келишуви тасдиқланди
ноябр 06, 2018 19:38 Asia/Tashkent
Қозоғистон президенти қозоқ-қирғиз чегараларини белгиллаш келишувини ратификация қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу келишувнинг асли мақсадини тўқнашувларни олдини олиш учун ҳуқуқий даражада Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги қўшма чегараларни расман тан олишдан иборат эканлигини таъкидлади.
Қозоғистон ТИВ раҳбари Ғайрат Абдураҳмонов ҳам бу хусусда дедики, бу келишув ўтган йилнинг декабрида Қирғизистон президентини Остонага уюштирган сафари доирасида лойиҳалаштирилганди деб эълон қилди.
Айтиш жоиздирки икки мамлакат ўртаисда 1257 километр чегара мавжуд ва айни пайтда чегараларнинг деярли қисми делимитация қилинган.
Ёрлиқ