ноябр 11, 2018 16:42 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё минтақасидаги уран қолдиқларини қайта тиклаш мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилди
    Марказий Осиё минтақасидаги уран қолдиқларини қайта тиклаш мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Лондон шаҳрида Марказий Осиёда уран қолдиқларини қайта тиклаш мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Ирна ахборот агентлигининг Қирғизистон ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Марказий Осиёда хусусан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларида уран ва ядровий чиқиндиларнинг кўпайиб кетганлиги эътиборидан, Лондон шаҳрида Марказий Осиё минтақасида уран қолдиқларини қайта тиклаш мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. 

Мазкур конференцияда Европа иттифоқи Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ҳудудларида ядровий чиқиндиларнинг экологияга хатарли таъсирларига қарши курашиш учун 10 миллион евро маблағ ажратди. 

Бундан олдин ҳам Европа иттифоқи ушбу учала мамлакат территориясида ядровий чиқиндиларнинг экологик хатарларини камайтириш учун 16 миллион евро ажратган эди. 

Европа иттифоқи ўтган 10 йил давомида Марказий Осиё минтақасида уран иншоотларини қайта тиклаш дастурларини ижро этишда муҳим аҳамият касб этиб келган. 

Экспертларнинг фикрича, Марказий Осиёда бир миллиард тоннадан кўпроқ уран ва ядровий чиқиндилар ер остида кўмилган бўлиб, ушбу ҳолат мазкур минтақаларнинг экологиясига ва инсонларнинг саломатлигига катта зарар етказиши мумкин.  

Ёрлиқ