МДҲ раҳбарлари йиғилиш якунида 16 та ҳамкорлик ҳужжатини имзолашди
(last modified Sun, 11 Nov 2018 13:58:39 GMT )
ноябр 11, 2018 18:58 Asia/Tashkent
  • МДҲ раҳбарлари йиғилиш якунида 16 та ҳамкорлик ҳужжатини имзолашди

МДҲ мамлакатлари раҳбарлари Қозоқистонда ўтказилган "Остона" йиғилишининг якунида 16-та ҳамкорлик ҳужжатини имзолашди.

Россия, Белорусия, Қазоғистон, Тожикистон, Қирғизистон республикаларининг президентлари ва Арманистон бош вазири турли ҳамкорлик ҳужжатлар, жумладан махсус ҳарбий кучларни ташкил этиш, муштарак ахборот сиёсатини ижро этиш, бўҳронларни ҳал этиш бўйича марказни йўлга қуйиш ва гиёҳванд моддаларга қарши кураш олиб бориш бўйича ташкилот ҳамкорликларини кенгайтириш каби ҳужжатларни имзолашди.  

МДҲ ташкилоти таъсис этилишининг мақсади агар ҳисобга олинса, ушбу ташкилотнинг махсус ҳарбий кучларини ташкил этиш катта аҳамиятни касб этади.

МДҲ ташкилоти турли мақсадлар билан 1992 йилда таъсис этилди. Бироқ, Нато ташкилотининг кенгайишига тўсиқлик яратиш, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россия билан қўшни барча мамлакатларда Америка таъсирини камайтириш бошқа мақсадлар билан қиёслаганда муҳимроқ ўринни эгаллайди.  

Айни ҳолда, умумий ахборот тизимини яратиш, бўҳронларни ҳал этиш марказини ташкил этиш ва муштарак ахборот сиёсатларини ижро этиш ҳам бу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг асосий эҳтиёжларидан саналадиким, Остонада ўтказилган ташкилот раҳбарлар йиғилишининг якунида имзоланди.

Бундан олдин МДҲ масалалари бўйича айрим таҳлилчилар ташкилотнинг асосий эҳтиёжлари жумласидан ислоҳотлар киритишни зарурий деб билишган эди. Россия илмлар академияси қошидаги сиёсий илмлар бўйича мутахассис Фарҳод Иброҳимов МДҲ ташкилотининг ҳозирги вазъиятига ишора этиб, МДҲ мамлакатлари муштарак масалаларни кўриб чиқиш учун муносиб имкониятга эга. Аммо минтақавий ташкилот жиддий ислоҳотларга эҳтиёж сезади. Хусусан, вақт ўтиши билан ушбу ташкилотнинг аҳамияти анча пасайиб кетди ва унинг аъзолари эса ушбу муассаса доирасида ўз вазифаларини яхши бажаришмаяпти,-деб айтди. 

Шак-шубҳа йўқки, МДҲ ташкилоти раҳбарлари нуқтаи назарларида ташкилот чиқарган қарорларга нисбатан бирбирига қарамақарши фикрлар мавжуд. Масалан: МДҲ ташкилоти 2015 йили феврал ойида ўтказган йиғилишида мазкур ташкилот раҳбарлари Қарабоғ минтақаси моликияти масаласи бўйича Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги тортишувларга аралашмаймиз,-деб таъкидлашган эди.

Ҳар ҳолда ташкилот раҳбарлари минтақа ва жаҳонда муҳим рол уйнашни мақсад қилиб ташкилотни қайта тиклашга ҳаракат қилишлари лозим. 

Бу ҳавзадаги мамлакатларнинг муҳим муаммоларидан бири бу Саъудия Арабистони ва Форс кўрфази атрофидаги айрим реакцион мамлакатлардан кириб келган эркстремизм ва терроризмнинг кенгайиши ҳисобланади. Нотинчликлар ва терроризм билан қарши кураш олиб бориш бу ташкилотнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. 

Ҳақиқатан ҳам охирги йиллар давомида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказнинг айрим давлатлари Арабистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорлик қилишлари боис мазкур ҳавзадаги давлатларни нотинчликлар ва экстремизм билан юзмаюз этди.  Саъудиялик режим катта пул сарфлаб Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ёшларини алдаб, Америка ва Исроил мақсадларини амалга татбиқ этиш мақсадида уларни Сурия ва Ироққа жўнатди. 

Саъудия Арабистонининг пули ва таъсири бу ҳавзадаги баъзи давлат амалдорлари учун вақтинчалик фаровонлик келтириши мумкин, лекин охир-оқибат минтақадаги мамлакатларда нотинчлик ва ишончсизликни келтириб чиқаради. Ҳолбуки, сўнги бир неча йил давомида МДҲ мамлакатларининг раҳбарлари терроризм ва Марказий Осиёда, айниқса Тожикистонда ИШИД террористик гуруҳи базасини яратишга қарши кураш олиб бориш мақсадида ўнлаб учрашув ва йиғилишлар ўтказишди. 

Ёрлиқ