Туркманистонда Lapis Lazuli-га аъзо давлатларнинг конференцияси бўлиб ўтди
Туркманистонда Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик битимига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Кеча Озарбойжон республикаси, Грузия, Туркия, Афғонистон, Туркия ва Туркманистон транспорт вазирлари иштирокида Туркманистоннинг Овоза туристик минтақасида Lapis Lazuli -Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик битимининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда сўзлаган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон, Афғонистон, Озарбойжон республикаси, Грузия ва Туркия ўртасидаги халқаро коридорни йўлга қўйилиши минтақа ва дунё миқёсидаги таъсирчан ҳамкорликларни янада кучайтиришга сабаб бўлади деб таъкидлади.
Айтиш керакки Транспорт соҳасидаги мазку ҳамкорлик битим Афғонистон бўйича иқтисодий ҳамкорликнинг 17 -конференцияси чорчубасида 2017 йилнинг 15 ноябрида ратификация қилинганди.