Алишер Усмонов Қозоғистон ордени билан мукофотланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i41278-Алишер_Усмонов_Қозоғистон_ордени_билан_мукофотланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмоновни I даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади, деб хабар қилди РИА Новости.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 19, 2018 20:19 Asia/Tashkent
  • Алишер Усмонов  Қозоғистон ордени билан мукофотланди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмоновни I даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Қозоғистон ТИВ хабарига кўра, Усмонов мукофотни давлат ва жамоатчилик фаолиятидаги хизматлари, Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган муҳим ҳиссаси учун олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқаси Ирина Винер-Усмоновани III ва II даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденлари билан тақдирлаган эди.