Нурсултон Назарбоев: Ўзбекистон билан чегарада халқаро ҳамкорлик комплекси қурилади
(last modified Thu, 03 Jan 2019 06:12:31 GMT )
Январ 03, 2019 11:12 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Назарбоев: Ўзбекистон билан чегарада халқаро ҳамкорлик комплекси қурилади
    Нурсултон Назарбоев: Ўзбекистон билан чегарада халқаро ҳамкорлик комплекси қурилади

Ўзбекистон билан чегарада халқаро ҳамкорлик комплекси қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди, дея хабар беради«Zakon.kz».

«Қозоғистон ва Хитой ўртасида ‘Хоргос’ халқаро чегара ҳамкорлиги маркази қураётганимиздан хабарингиз бор. Бундай комплекс Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳам пайдо бўлади, деб ўйлайман», — деди Нурсултон Назарбоев.

Унинг айтишича, бундай марказнинг қурилиши ушбу ҳудудда янги аҳоли пункти пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

«Ҳар икки томондан қурилиш олиб бориш лозим ва бу ерда янги катта шаҳар пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда ушбу масалани муҳокама қиляпмиз», — изоҳ берди Назарбоев.