Суриядан 47 қозоғистонлик ўз ватанига қайтган
Қозоғистон президенти ўтган ҳафталар ичида Суриядан 47 нафар қозоғистонлик мамлакатга қайтганлигини маълум этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўтган ҳафта ТИВ ва хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти натижасида Суриядан 47 нафар қозоғистонлик улар жумласидан 30 нафар болалар мамлакатга қайтарилди, деб эълон этди.
Назарбоев ўз сўзларида бу кишилар ИШИД террорчи гуруҳининг ёлғон тарғиботлари остида Сурияга бориб, террорчи гуруҳ гаровида қолишганди деб эълон этди.
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига асосан, Сурия ва Ироқ ҳудудларида 800 нафар Қозоғистон фуқаролари, улар жумласидан 120 эркак, 250 аёл ва 500 болалар яшашмоқда.