Туркманистон давлати ўз армияси тайёргарлигини пасайганлигидан хавотирда
Туркманистон Мудофаа вазирлиги Ашхобод давлатини армияда ва захирада бўлган туркман ҳарбий кучларини эҳтимолий амалиётларда тайёргарлигини салибй баҳолагани ҳақида хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон Мудофаа вазирлиги, Ашхобод давлатини ҳарбий кучларини амалиётлардаги тайёргарлигини жуда пасайганлигидан ташвишда эканлигини маълум этди.
Туркманистон Мудофаа вазирлиги мурожаатида келтиришича, захирадаги ҳарбийлар армияга даъват этилмаган ва хавфсизлик идоралар ҳам захирадаги ҳарбийлар тайёргарлигини камайганлиги ҳамда армиядаги ҳарбийларини эҳтимолий ҳарбий амалиётлардаги тайёргарлигини жуда кучсиз эканлигини таъкидлашмоқда.
Айтиш керакки яқинда айрим ОАВ Туркманистон давлатини Афғонистон билан бу мамлакат чегаралари яқинида эктремистик гуруҳ жангариларини тўпланганидан хавотирга тушиб, мамлакатдаги захира ҳарбийларини қайта рўйхатга олишни бошлаганидан хабар қилишганди.