Европарламент Қирғизистоннинг Россия ва Хитойга қарам бўлиб қолаётганидан хавотирланмоқда
Европарламент вакиллари расмий бир ҳужжатда, Қирғизистоннинг Пекин ва Москвага қарам бўлиб қолишини камайтириш учун Европа Иттифоқидан Бишкек давлатига кўмак беришни сўради.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бу ҳужжатда Европа парламенти Россия ва Хитой билан Қирғизистон алоқасининг ҳозирги вазъиятини эътиборга олган ҳолда, ушбу мамлакатнинг Москва ва Пекинга қарам бўлиб қолишини камайтириш ва иқтисодини ривожлантириш учун Бишкек давлатига ёрдам кўрсатишни талаб этади,-деб келтирилади.
Европа парламенти Қирғизистонда Россия оммавий ахборот воситаларининг олиб бораётган таблиғотларига қарши курашишни кучайтиришга чақирмоқда.
Европарламентнинг нуқтаи назарига кўра, Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқга аъзо бўлиши фойдали эмас ва Европа Иттифоқи билан алоқаларини кенгайтиришга тўсиқлик яратади.
Бишкек ва Брюссель янги ҳамкорлик битимини имзолаш арафасида тўрибди ва экспертлар бу ҳужжатнинг бандларини мувофиқлаштиришмоқда.