Тожикистонда нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди-қурбонлар бор
(last modified Tue, 22 Jan 2019 15:39:05 GMT )
Январ 22, 2019 20:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди-қурбонлар бор

Тожикистоннинг Суғд вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида сешанба куни, 22 январда портлаш содир бўлди.

Хабарда келтирилишича, аввал ёнғин чиқиб, сўнгра портлаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида Тожикистондаги заводнинг 26 ёшли ходими ҳалок бўлган. Яна икки нафар ишчи ҳамда Хитой Республикасининг фуқароси касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик туфайли содир бўлган.