Қозоғистоннинг номи ӯзгарадими?
Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси “Ак жол” демократик партия фракцияси раҳбари Озод Перуашев депутатлик сўровини ўқиб эшиттирди. Унда мамлакат расмий номини Қозоқ Республикасига ўзгартириш таклиф қилинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси “Ак жол” демократик партия фракцияси раҳбари Озод Перуашев депутатлик сўровини
“Биз ҳукуматга “Қозоқ Республикаси” расмий номини амалга киритиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилдик”, - деди Перуашев.
Депутат сўзларига қараганда, “Қозоғистон” номи норасмий сўзлашув ва ёзишмаларда ишлатиш мумкин бўлади.
“Кўп давлатларнинг тажрибасига кўра, республикани ташкил қилган миллат номи билан номлаш зарур. Бу масала тарихий адолатга эга”, - деб қўшимча қилди депутат.