Тожикистонда ЙТҲ оқибатида 9 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Январ 30, 2019 20:49 Asia/Tashkent
Тожикистоннинг Дарвоз туманида тўққиз кишининг, жумладан беш нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳалокат 29 январь куни Душанбе—Каллаихумб—Хорог автойўлида Дарвоз тумани ҳудудида содир бўлган.
«Opel-Astra» ҳайдовчиси 50 ёшли Арабшо Қўқаниев бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси Панж дарёсига қулаган.
Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан туман марказий касалхонасига ётқизилган.
Бироқ транспорт воситасининг қолган йўловчилари вафот этган.
Барча ҳалок бўлганлар Қурғовод қишлоғи аҳолиси саналади.
Айни дамда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.
Ёрлиқ