Европа Иттифоқи Туркманистон ҳаво йўллари учун осмонини ёпди
(last modified Thu, 07 Feb 2019 11:52:27 GMT )
феврал 07, 2019 16:52 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Туркманистон ҳаво йўллари учун осмонини ёпди
    Европа Иттифоқи Туркманистон ҳаво йўллари учун осмонини ёпди

Европанинг авиация хавфсизлиги агентлиги “Туркманистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясини қора рўйхатга киритиб, ушбу компания самолётларининг Европа Иттифоқи давлатларига ҳамда иттифоқ ҳудуди устидан транзит парвозларини тақиқлаб қўйди.

Бу ҳақда Эрон телерадиосининг хориж хизматидаги туркман радиоси хабар берди. Британия ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, авиакомпания халқаро хавфсизлик стандартларига амал қилишини тасдиқлаши лозим. Авиакомпания стандартларни қандай бузганига аниқлик киритилмаган.

Парвозлар тўхтатилгани сабабли, авиакомпаниянинг Ашхобод орқали Амритсардан Бирмингем ва Хитроуга ҳамда Нью-Деҳлидан Хитроуга рейслари бекор қилинган.

Independent нашрида таъкидланишича, воқеа сабабли Ҳиндистонда бўлган ва Туркманистон авиакомпанияси чипталарини сотиб олган 5 минг киши жабр кўрган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Ашхобод-Франкфурт ва Ашхобод-Париж рейслари ҳам бекор қилинган.

Ёрлиқ