Нурсултон Назарбоев: ّАёлларнинг ўз танасини сотиши шармандаликдир
(last modified Thu, 14 Feb 2019 11:48:30 GMT )
феврал 14, 2019 16:48 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Назарбоев: ّАёлларнинг  ўз танасини сотиши шармандаликдир

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев аёлларни эҳтиёт қилишга чорлади.  Давлат раҳбари фикрига кўра, ўз қизларини эҳтиёт қилмайдиган мамлакатлар йўқ бўлишга маҳкум қилинган.

Назарбоев мисол тариқасида қўшни Хитойни келтиради. Ундан ҳозирги вақтда аёлларга қараганда  эркаклар, 60 миллионга кўпдир.

“Улар ўзига жуфт топиш мақсадида бошқа давлатларга кетишмоқда. Давлатда қанчалик аёллар кам бўлса, шунчалик тезроқ миллат йўқ бўлади. Охир-оқибат, 3000 йилга келиб, қизлари кам бўлган миллатлар йўқ бўлиб кетиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда ўйлаш қийин, бу аниқ ҳисобланган, шунинг учун қизларни эҳтиёт қилайлик”, - деди Назарбоев “Қозоғистоннинг 100 нафар янги чеҳраси” лойиҳаси иккинчи босқич якунларига бағишланган тантанали маросимида.

Бундан ташқари, Назарбоев Қозоғистон ёшларини меҳнат қилишга чорлади.

“Мен доим ёшларга квартирани йиғиштириш бу шармандалик ҳолат эмас деб айтиб келаман. Ишсиз ва бахтсиз бўлиб юриш шармандалик. Бу ерда шунча иш бўлганда, аёллар ўз танасини сотиши бу шармандалик”, - деб таъкидлади президент.