Масжиднинг 60 метрлик гумбазидан тушиб кетган ишчилар тирик қолишди
(last modified Mon, 25 Feb 2019 12:54:58 GMT )
феврал 25, 2019 17:54 Asia/Tashkent
  • Масжиднинг 60 метрлик гумбазидан тушиб кетган ишчилар тирик қолишди

 Марказий Осиёда энг йирик масжид қурилишида 9 нафар ишчи баландликдан тушиб кетди. Бу ҳақда Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфи хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, нарвон қулаши натижасида қурувчилар 60 метр баландликдан тушиб кетишди.

Саккиз нафар жароҳатланган ишчилар шифохонага ётқизилди.

Яна бир ишчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ишчи ўзини яхши ҳис қилаётгани сабабли шифохонага ётишдан бош тортди.

Тожикистон пойтахтида яқин вақтларда Марказий Осиёда энг йирик масжид қурилиши ўз ниҳоясига етади. Унинг майдони 6 гектар бўлиб, бу ерда бир вақтда 120 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.