Назарбоев Ислом Каримовни хотирлаш учун Самарқандга келди
Назарбоев Ислом Каримовни хотирлаш учун Самарқандга келди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизматига таяниб Дарё уз сайти хабар берди. UzReport агентлиги хабарига кўра, Нурсултон Назарбоев Самарқанддаги Ҳазрати Хизр масжиди ҳудудидаги Ислом Каримов қабрига гуллар қўйди ва Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қозоғистон президенти матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ислом Каримовнинг оила аъзолари ва Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашиши кўзда тутилган.