Ана холос! Толибон сиқувида қолган афғонистонлик чегарачилар Туркманистонга қочиб ўтди
(last modified Mon, 18 Mar 2019 07:26:40 GMT )
март 18, 2019 12:26 Asia/Tashkent
  • Ана холос! Толибон сиқувида қолган афғонистонлик чегарачилар Туркманистонга қочиб ўтди

Афғонистон шимолининг Бодғис вилоятидаги афғон чегарачилари постига қарши Толибон гуруҳининг ҳужумлари ортидан ўнлаб афғон чегарачилари Туркманистон ҳудудига ўтишга мажбур бўлди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Бодғис вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Бек Толибон гуруҳини Афғонистон чегара кучлари постига ҳужум қилиши ва 50 нафар чегарачиларини асирликка олгани ортидан 100 га яқин афғонистонлик ҳарбийлари Туркманистон ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлишган.

Бодғис вилояти кенгаши раиси  ўз сўзларида  аввалда туркман чегарачилари Аму дарёси орқали Туркманистонга ўтмоқчи бўлган афғон   ҳарбийларини киришига ижозат бермаган, аммо мувофиқлаштиришлардан кейин ижозат беришган деб изоҳлади.

Мазкур хабарга биноан, афғон ҳарбий кучлари  Туркманистонга қочиб ўтган афғон чегарачиларини Тузғанди чегараси орқали Ҳирот шаҳрига қайтишлари кутилмоқда.

Ёрлиқ