Марказий Осиё аҳолиси нимадан вафот этмоқда?
(last modified Tue, 19 Mar 2019 06:33:23 GMT )
март 19, 2019 11:33 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё аҳолиси нимадан вафот этмоқда?

Марказий Осиёда ўртача умр кўриш давомийлиги — 71 йил.

Бунинг учун тўрт республиканинг миллий статистика қўмиталари маълумотлари таҳлил қилинди. Туркманистон бўйича маълумот аниқ эмас.

Қозоғистон

2017 йилда 129 минг нафар қозоғистонлик вафот этган. Ўлимнинг барча сабаблари орасида биринчи навбатда қон касалликлари — 31,5 минг ҳолат.

Иккинчи ўринда нафас олиш органлари касалликлар (16,6 минг ҳолат), учинчи ўрин эса янги ўсимталар оқибатида юзага келган (15,5 минг ҳолат) ўлимдир. Қозоғистонда тўртинчи ўринда бахтсиз ҳодисалардан ўлим — 12,5 минг ҳолат қайд этилган.

Қирғизистон

2017 йилда мамлакатда 33,2 минг киши вафот этган. Биринчи ўринда бошқа Марказий Осиё мамлакатларида бўлгани каби, қон айланиш тизимининг касалликлари — 17,1 минг ҳолат.

Иккинчи ўринда ўлим ўсимталар оқибатида юз берган (3,9 минг ҳолат). Қирғизистоннинг Миллий статистика бошқармаси учинчи ўринга — ошқозон-ичак тизими касалликларидан ўлимни (2,1 минг ҳолат) қайд этган.

Нафас олиш органлари касалликларидан ўлим — тўртинчи ўринда. 2017 йилда ушбу касалликлардан 1,9 минг киши вафот этган.

Тожикистон

2015 йилда республикада 33,5 минг киши вафот этган. Тожикистонликларнинг ўлимига асосий сабаблардан бири ҳам қон касалликларидир — 13,5 минг ҳолат. Иккинчи ўринга эса хавфли ўсимталар — 2,7 минг ҳолат.

Овқат ҳазм қилиш тизими касаллигидан ўлим учинчи ўринни эгаллайди — 1,4 минг.

2015 йилда Тожикистонда бахтсиз ҳодисалардан 1,3 минг киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистон

2017 йилда республикада 161,5 минг киши ўлган. Бу ерда ҳам биринчи ўринда қон касалликлари (96,7 ҳолат) турибди. Иккинчи ўринда эса ўсимталардан ўлим — 15 минг.

Учинчи ўринда — бахтсиз ҳодисалар (10,4 минг киши), 9,2 минг киши ошқозон касалликларидан вафот этган.