Токаев Нурсултон Назарбоевни «Халқ қаҳрамони» унвони билан тақдирлади
март 20, 2019 12:46 Asia/Tashkent
Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни «Олтин юлдуз» нишони ва «Халқ қаҳрамони» унвони билан тақдирлади.
«Президент сифатидаги биринчи қарорим шу бўлади», — деди Токаев.
Токаевга кўра, Нурсултон Назарбоевнинг портретлари давлат идоралари бинолари ва кабинетларида қолади. Шунингдек, унинг шарафига Остонада монумент барпо этилади.
Шунингдек Қозоғистон президенти вазифасини бажаришга киришаётган Қосим-Жомарт Токаев мамлакат пойтахти Остона Нурсултон номи билан аталиши кераклигини билдирди.
Айтиш жоиздирки бугун Қозоғистон президенти вазифасини бажаришга киришаётган Қосим-Жомарт Токаев қасамёд маросими ҳам ўтказилган.