Алмазбек Атамбаев ҳибсга олиндими?
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i44657
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингани ҳақида маълумотларни рад этди.
(last modified 2019-04-04T08:05:55+00:00 )
апрел 04, 2019 12:57 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбаев ҳибсга олиндими?

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингани ҳақида маълумотларни рад этди.

 

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, интернетда Чуй вилоятининг Тош-Мойноқ қишлоғида тезкор операция давомида Атамбаев қўлга олинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар нотўғри.  

“Давлат қўмитаси бундай хабарларни тарқатишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича текширув ўтказмоқда”, - дейилган хавфсизлик хизмати хабарида.

Хавфсизлик хизмати сохта маълумотларни тарқатиш Қирғизистон қонунчилигига асосан жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида эслатма берди.