Қозоғистон Тожикистонга ҳарбий ёрдамлар етказиб беради
(last modified Thu, 18 Apr 2019 09:09:18 GMT )
апрел 18, 2019 14:09 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Тожикистонга ҳарбий ёрдамлар етказиб беради

Қозоғистон давлати Афғонистон билан чегараларда Тожикистон мудофаа қудратини янада кучайтириш мақсадида Душанбе давлатига ҳарбий техника ёрдамлар етказиб беради.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Талгат Мухторов мамлакат сенати йиғилишида Қозоғистон давлати  Тожикистонга ҳарбий тажҳизотлар ёрдамларни етказиб бериш харажатларини ҳам ўз зиммасига олган деб таъкидлади.

Қозоғистон сенати аъзои Мўсобоев ҳам  Тожикистон ва Афғонистон мамлакталарини ўта нозик минтақада жойлашганига ишора қилиб, икки мамлакат чегараларидаги вазият тобора таранглашиб бормоқда ва террорчилар  гиёҳванд моддалар контрабандасини янада ошириш пайидалар деб айтди.

Кечанги йиғилишда Қозоғистон сенати Тожикистонга ҳарбий техника тажҳизотларини етказиб бериш қарорини қабул қилди ва бу лойҳа имзоланиши учун Қозоғистон президентига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон давлатини Тожикистонга ҳарбий ёрамлар келишуви ўтган декабрь ойида имзоланган эди.

 

 

Ёрлиқ