Эктремистик гуруҳларга қўшилган қирғизистонликлар фуқароликдан маҳрум этилади
(last modified Thu, 18 Apr 2019 09:38:49 GMT )
апрел 18, 2019 14:38 Asia/Tashkent
  • Эктремистик гуруҳларга қўшилган қирғизистонликлар фуқароликдан маҳрум этилади

Қирғизистон давлати террорчи ва ноқонуний қуролланган гуруҳларга қўшилган мамлакат фуқароларини фуқароликдан маҳрум этишини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  террорчи гуруҳларга қўшилган фуқароларни фуқаролигини бекор этиш хусусидаги Қирғизистон Адлия вазирлигининг таклифи чорчубасида  бундай шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш учун давлат ташкилотларига  фармон берилди.

Қирғизистон давлатининг янги дастури асосида  қуролланган ноқонуний гуруҳ ва террорчи гуруҳларга қўшилишда айблаб қўлга олинган шахслар аввал қамоқ жазоси муддатини ўтказади ва ундан кейин фуқароликдан маҳрум этилади.