Ироқдан 84 нафар тожикистонлик болалар ўз ватанига қайтарилди
Кеча Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан 84 нафар тожикистонлик болалар Душанбега олиб келинди.
Форс ахборот агентлигнинг хабар қилишича, болалардан айрими бир неча йил олдин ўз ота- оналари билан Ироққа бориб баъзилари бу мамлакатда дунёга келганлар.
Олиб келинган болаларнинг талари ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилиб уруш пайтларида айримлари ҳалок бўлиб баъзилари бошқа минтақларга қочиб кетишган, оналари эса террорчи гуруҳ билан алоқадоликда айбланиб Ирқода узоқ муддатларга қамалган.
Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Ироқ қамоқхоналарида 43 нафар тожикистонлик аёллар сақланмоқда.
Тожикистон ТИВ раҳбарини муовини, Музаффар Ҳусейнзода, ОАВга берган интерьвюсида, балоғатга етмаган фуқароларимизни Ироқдан ватанга қайтириш жараёнини кузатиб бормоқдамиз деб айтди.
У ўз сўзларида Ироқ давлати билан музокараларни давом этаётгани ва ҳамда ишларни бажариш учун барча лозим чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидлади.
Тожикистон давлат масъулларининг хабар қилишича, 2014 -чи милодий йилдан бери 1 минг 900 нафар Тожикистон фуқаролари улар жумласидан аёллар ва болалар Ироқ ва Сурияга борганлар.