Митинглар ортидан Қирғизистонда уран қазиб олиш режаси тўхтатилади
Қирғизистон президенти мамлакатда уран ишлаб чиқариш режасига тегишли сўнгги эътирозларга тўхталиб, уран қазиб ошлидаги ҳар қандай фаолиятлар тўхтатилади деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков мамлакат олий суди судяларини қабул қилгаида Иссиқкўл вилоятида уран қазиб олишга тегишли сўнгги можаролар ва митингларга ишора қилиб, Қирғизистонда уран қазиб олиш режаси тўхтатилади дея қўшимчв қилди.
У шунингдек табиатни асраб авайлаб уни келгуси авлодга зарар етказмасдан топшириш бизнинг бурчимиздир ва ушбу мақсадга эриша олишимиз учун қонуний проектларни ижро этиш лозим деб таъкидлади.
Жеенбеков ўз сўзларида кончилик соҳасидаги коррупция туфайли ушбу мавзуни кўриб чиқишт учун хавфсизлик кенгашга мурожаат этилганини маълум этди.