Тожикистон президенти Божхона ва Миллий банк раҳбариятини жазолади
(last modified Wed, 15 May 2019 09:18:52 GMT )
май 15, 2019 14:18 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Божхона ва Миллий банк раҳбариятини жазолади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон божхона хизмати ва миллий банк раҳбариятига ҳайфсан жазосини эълон қилди

“Давлат хизмати тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармагани учун божхона хизмати бошлиғи Каримзода Хуршедга, божхона хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари Турсунзода Азимга, божхона хизмати бошлиғи ўринбосарлари Хурматзода Иззатуллога ва Шерализода Хуршедга ҳайфсан эълон қилинсин”, - дейилган президент фармойишида.

Бундан ташқари, Тожикистон президенти Миллий банк раҳбари Жамшид Нурмахмадзода ва унинг ўринбосарлари Нуралиев Жамолиддин, Машрабзода Хамидулло Махмадулло ва Лола Салимовага ҳайфсан интизомий жазосини берди.

Ўтган ҳафтада Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимлари билан йиғилиш ўтказганди.

Йиғилишда Раҳмон божхона хизмати ходимини сўроқ қилиб, унинг ёлғончи эканлигини фош қилди ва ишдан бўшатди.

Тожикистон президенти ушбу идораларда хизмат қилувчи ходимлар орасида коррупция ҳолатлари кўпайганини кўрсатиб ўтди.

Мазкур йўналишда тартиб ўрнатиш юзасидан мамлакат бош вазири Кохир Русулзодага топшириқ берилди.

Раҳмон бу тизимларни “элакдан ўтказиш” кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ёрлиқ