Туркия давлати ифторлик зиёфатини тарк этган Бишкекдаги элчисининг қилмишини олқишлади
Туркия ТИВ-и тарқатган баёниясида, Фатҳуллоҳ Гуленга яқин бўлган шахслардан бирини иштироки туфайли Қирғизистон муфтиёти барпо этган ифторлик зиёфатини тарк этган ўз элчисининг ҳатти- ҳаракатини қўллаб қувватлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия ТИВ наттоғи чиқарган баёниясида Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Женгиз Комил Фиранинг Қирғизистон муфтиётининг ифторлик зиёфатини тарк этганини тўғри амал дея баҳолади.
Баёнотда Қирғизистондаги Туркия элчиси ушбу ифторлик зиёфатда Фатҳуллоҳ Гуленга яқин шахснинг қатнашганига эътироз билдириб бу ифторликни тарк этгани тўғри эди дея келтирилган.
Қирғизистондаги Туркия элчиси Қирғизистон бош муфтийси Мақсадбек Туктамишев ташкил этган ифторлик зиёфат маросимида “Сапат” таълим муассасаси директори Орхан Инанданинг иштирокига эътироз билдириб ифторликдан чиқиб кетди.
Эслатиб ўтамиз Сопот таълим муассаси 1992 чи йилда Сапот номи билан Қирғизистонда ташкил қилинган.
Бу таълим муассасларнинг асосчиси эса Анқара давлати томонидан 2016 йилдаги номуваффақ давлат тўнтаришида айбланган Фатҳуллоҳ Гулендир.