Қозоғистонлик таниқли эксперт жосусликда айбланиб қўлга олинди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси Хитой масалаларидаги сиёсий эксперт ва мамлакатнинг стратегик ўрганишлар марказининг етакчи тадқиқотчиси Константин Серёжкинни қўлга олингани расман тасдиқлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси Хитой масалаларидаги сиёсий эксперт ва мамлакатнинг стратегик ўрганишлар марказининг етакчи тадқиқотчиси Константин Серёжкинни қўлга олинганини расман тасдиқлади.
Жорий йилнинг 15 январда Серёжкин давлатга хиёнат қилишда айбланиб, унга нисбатан жиноий дело очилганди.
Қозоғистоннинг 62 яшар сиёсий эксперт жорий йилнинг 19 февралида қўлга олинганди, аммо унга нисбатан очилган дело ва уни қўлга олинишинг тафсилотлари тарқатилмаганди.
Серёжкин Хитой масалаларидаги энг таниқли қозоғистонлик экспертлардан эди.
У рус, қазоқ ва хитой тилларида мингдан ортиқ мақола ёзган. Шунингдек 2006 -чи йилдан бери Қозоғистоннинг стратегик ўрганишлар марказида фаолият қилиб келган.