Ироқдан ИШИДга аъзо бўлган тожикистонликларни ватанига қайтариш масаласи муҳокама қилинди
Тожикистон ТИВ раҳбари ва Ироқ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ИШИД террорчи гуруҳига аъзо Тожикистоннинг қолган фуқароларини ўз ватанига қайтариш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожидин Муҳриддин ва Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳазим Аҳмад Маҳмуд Ал-Юсуфий кеча Душанбе шаҳрида ўтказган мулоқотида Ироқдан ИШИДга аъзо бўлган Тожикистоннинг қолган фуқароларини ватанига қайтариш учун тайёр эканлигини эълон қилишди.
Тарқатилган маълумотларга биноан, айни пайтда 45 нафар тожикистонлик аёллар 95 нафар болалари билан Ироқда қолмоқда. Апрель ойи охирида Бағдод шаҳридан 84 нафар тожикистонлик болалар ўз ватанига олиб келинганди.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг маълумотларига кўра, 2014 -чи йилдан бери 1900 тожикистонликлар Ироқдаги ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилиш мақсадида Тожикистондан чиқиб кетишган.
-
Ироқдан 84 нафар тожикистонлик болалар ўз ватанига қайтарилди
-
Тожикистон Ироқдан 84 нафар болани олиб келди (фотожамланма)