Тожикистондаги колонияда исёнга ИШИД аъзолари раҳбарлик қилган
(last modified Mon, 20 May 2019 09:57:24 GMT )
май 20, 2019 14:57 Asia/Tashkent
  • Тожикистондаги колонияда исёнга  ИШИД аъзолари раҳбарлик қилган

Тожикистон Адлия вазирлиги Душанбе яқинида Вахдат шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибли колонияда исён уюштирган шахсларни маълум қилди

Тартибсизликлар оқибатида 3 нафар қуриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Колонияда жами 1500 нафар маҳбус сақланмоқда.

Тожикистонда тақиқланган террорчилик-экстремистик ташкилоти “Ислом давлати”* аъзолари Душанбе яқинидаги қаттиқ тартибли колонияда тартибсизликларни уюштирганлар, Беҳруз Гулмурод (Халимов), Фахриддин Гулов, Махмадулло Шарипов, Рухулло Хасанов бевосита раҳбарлик қилган”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, Беҳруз Гулмурод – собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Халимовнинг ўғли, у 2015 йилда террорчилик ташкилотига қўшилган ва Сурияда ўлдирилган. 2017 йилда унга 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.

Бундан аввал Хатлон вилояти суди Гулмурод Халимовнинг уч нафар яқин қариндошларига ҳукм чиқарганди.

“Али Халимов, Гулмурод Халимовнинг жияни, акалари Комил ва Назир Халимовларга 7 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган”, - деб маълум қилишди судда.

Адлия вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасига қарашли, Вахдат шаҳридаги 3/2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида бўлган ИШИД террорчилик ташкилотининг 30 нафар ўта хавфли тарафдори пичоқ ва тиғли буюмлар билан қуролланиб колония уч нафар ходимини гаровга олди ва ўлдирди. Бундан ташқари 3 нафар маҳбус бошини танасидан жудо қилган.

Исённи раҳбарлик қилган ИШИД аъзоларининг барчаси ҳалок бўлгани айтилади.

Бошқа айрим абарларга кўра ғалаён жараёнида 50 нафар ўлдирилган.

 

 

Ёрлиқ