Тожикистонда фаолияти тўхтатилган партия "Ваҳдат" қамоқхонасидаги ғалаёнга ойдинлик киритишни сўрамоқда
(last modified Tue, 21 May 2019 07:21:57 GMT )
май 21, 2019 12:21 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда фаолияти тўхтатилган партия

Тожикистонда фаолиятии тўхтатилган Ислом ўйғониш партияси бу мамлакатнинг "Ваҳдат" қамоқхонасида юз берган қўзғолонни қоралаб, воқеага ойдинлик киритиш зарурлигини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистоннинг собиқ Ислом ўйғониш партияси чиқарган баёниясида,  мамлакатнинг "Ваҳдат" қамоқхонасида юз берган ғалаёнига тафсилотларига ойдиклик киритиш зарурлигини эълон этди.

Мазкур баёнияда, Тожикистонда фаолияти тўхтатилган бу партия Душанбе давлатини Ваҳдат қамоқхонасида келиб чиққан ғалаёнда айблаб, маҳбуслар хавфсизлиги ва вазиятидан ташвишланиш билдирган.

Давлат масъулларининг бу ғалаён тўғрисидаги бир бирига зид изҳороти  турли саволлар ва фикрларни пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Тожикстонда фаолияти тўхтатилган Ислом ўйғониш партияси Душанбе давлати маъуларини бу ҳодиса тафсилотлари тўғрисида халқ ва қурбон бўлган шахслар аҳли оилаларига ойдинлик киритишга чақирди.

Қамоқхонада келиб чиққан қўзғолон жараёнида  ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоларидан бўлган маҳбуслар нега Ислом ўйғониш партиясининг 3 нафар етакчиларини қатл этган деган савол жавобсиз қолмоқда.

Тожикистонда фаолияти тўхтатилган Ислом ўйғониш партияси раиси  Душанбе давлатини  ҳодиса тафсилотларини ўрганиб чиқиш учун Халқаро ташкилотар айниқса Мустақил мухбирлар ва Халқаро қизил Хоч намояндалари иштирокида мустақил бир гуруҳни ташкил этишни таъкидлади.

 

Ёрлиқ