Тожикистон қамоқхонасидаги уюштирилган исён учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i45993-Тожикистон_қамоқхонасидаги_уюштирилган_исён_учун_масъулиятни_ИШИД_ўз_зиммасига_олди
ИШИД террорчилик ташкилоти (Россияда тақиқланган) Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳри яқинидаги колониядаги исён учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
(last modified 2019-06-15T04:57:26+00:00 )
июн 15, 2019 09:57 Asia/Tashkent
  • Тожикистон қамоқхонасидаги уюштирилган исён учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик ташкилоти (Россияда тақиқланган) Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳри яқинидаги колониядаги исён учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

“Ал-Набаа” ҳафталик газетасида террорчилик ташкилоти Тожикистон колониясидаги ғалаённи “халифат аскарлари” содир этганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда исён кўтарилганди. Исён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилганди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг маълум қилишича, колонияда тартибсизликларга Беҳруз Гулмурод (Ҳалимов), Фахриддин Гулов, Махмадулло Шарипов, Рухулло Ҳасанов бевосита раҳбарлик қилган.

Беҳруз Гулмурод – собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли, у 2015 йилда террорчилик ташкилотига қўшилган ва Сурияда ўлдирилган. Беҳрузга 2017 йилда 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.