Арисдаги портлашдан кейин 350 нафарнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда
Қозоғистон жаубидаги Арис шаҳрида жойлашган қурол -яроқ омборида юз бершан портлашдан икки кун ўтиши билан, 350 нафар бедарак йўқолган шахсларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Қозоғистон маҳаллий ОАВига кўра, 24 июнь кунларида мамлакат жанубидаги Арис шаҳрида содир бўлган портлашда 3 киши ҳалок бўлиб ўнлаб шахслар жароҳат олган.
Жароҳат олганлардан 70 нафари даволаниб 45 нафари касалхонада ётқизилган ва 3 нафарнинг вазияти ёмонлигича қолмоқда.
Хабарларга асосан, бу ҳодисада 350 нафар бедарак бўлган шахслар тақдири номаълум бўлиб, улардан бирор хил маълумот тарқатилмаган.
Бу мудҳиш ҳодисадан кейин шаҳарнинг 45 минг нафар аҳолиси ўз уй- манзилларини тарк этган.
Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари, тарқатган баёниясида, ҳодиса сабабини шўролар иттифоқи даврасидан қолган яроқларнинг портлаши бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган.
-
Ҳарбий қисмда юз берган портлаш Арис шаҳри инфратузилмаларига катта зарар етказди
-
Арис шаҳрида портлашларда 1 киши ҳалок бўлган, аммо портлашлар ҳалигача давом этмоқда