Тожикистон масъуллари мамлакат қамоқхоналарида қўзғолон кўтарилгани борасидаги иддаоларга муносабат билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i46228-Тожикистон_масъуллари_мамлакат_қамоқхоналарида_қўзғолон_кўтарилгани_борасидаги_иддаоларга_муносабат_билдирди
Тожикистон қамоқхоналарини назорат этиш бош идораси, мамлакатнинг бошқа айрим қамоқхоналарида янги қўзғолонларни олдини олиш учун чоралар кўриши хусусида ОАВ тарқатган баъзи хабарларга аксиламл кўрсатди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 27, 2019 16:06 Asia/Tashkent
  • Тожикистон масъуллари мамлакат қамоқхоналарида қўзғолон кўтарилгани борасидаги иддаоларга муносабат билдирди

Тожикистон қамоқхоналарини назорат этиш бош идораси, мамлакатнинг бошқа айрим қамоқхоналарида янги қўзғолонларни олдини олиш учун чоралар кўриши хусусида ОАВ тарқатган баъзи хабарларга аксиламл кўрсатди.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон қамоқхоналарининг бош идораси шунингдек мамлакат қамоқхоналарида ҳеч қандай қўзғолон кузатилмагани ва Душанбе шаҳрининг ҳеч бир колонниясида хавфсизлик чора *-тадбирлар ҳам кучайтирилган, барча қамоқхоналар оддий вазиятдадир деб эълон этди.

Бундан олдин Озоди радиоси  айрим манбаларга таяниб, 20 маҳбусни  Душанбе шаҳридаги биринчи сонли қамоқхонасида қўзғолон кўтаришга уринганини эълон этганди.

Озоди радиоси шунингдек,  Душанбе шаҳрининг 7- чи рақамли колонииясида қўзғолон келиб чиқишининг эҳтимоли тўғрисида огоҳлантириб, бу ҳодиса олдини олиб қўзғолончилар аниқланиб қўлга олинган деб иддао қилганди.