Туркман газини Афғонистон орқали Покистонга етказиб бериш рад этилди
(last modified Sun, 28 Jul 2019 13:07:37 GMT )
июл 28, 2019 18:07 Asia/Tashkent
  • Туркман газини Афғонистон орқали Покистонга етказиб бериш рад этилди

Покистон президентининг етакчи маслаҳатчиси Исломобод Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистонга ўтказишга мӯлжалланган "ТАПИ" лойиҳаси хавфини қабул қилолмайди,-деб айтди.

Надим Бобур деди: Исломобод Туркманистонга очиқдан-очиқ эълон қилди: 8 миллиардлик "ТАПИ" газ узатиш лойиҳаси учун Покистоннинг молиявий мажбуриятлари газ мамлакатимиз чегарасига етиб келган чоғдагина амалга оширилади.

Узунлиги 1814 километрни ташкил этадиган "ТАПИ" газ қувури Туркманистон газини Афғонистон ва Покистон орқали Ҳиндистонга етказиши мӯлжалланган. 

Лойиҳа қурилиши 2015 йили Туркманистоннинг жанубида Туркманистон, Афғонистон президентлари, Покистон Бош вазири ва Ҳиндистон президентининг ӯринбосари иштирокида бошланган эди.

Тӯрт мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланган келишувга кӯра газ қувури Афғонистон жанубидаги учта нотинч вилоятдан ӯтиши керак.

Покистоннинг ӯша пайтдаги раҳбарияти мамлакатни газ ёқилғиси билан таъминлаш ва газ транзитидан келиб тушадиган даромадни кӯзлаб бу лойиҳани маъқуллаган эди. 

Аммо Покистоннинг Нефт ва табиий захиралар вазири ӯтган йили ҳукумат мамлакатга Эрон газини олиб киришга мӯлжалланган "Тинчлик" газ қувури лойиҳасини такомиллаштириш тарафдори эканлигини эълон қилди.

Покистонга Эрон Ислом жумҳурияти газини олиб кириш лойиҳаси қурилиши 2014 йили бошланиб, айрим мамлакатларнинг дахолати унинг Покистондаги қисми қурилишини кечиктириб келмоқда. 

Эрон бу лойиҳадаги ӯз масъулиятига риоя қилиб, газ қувурини Покистоннинг чегарасигача қуриб етказди.

Турли сабабларга кӯра энергия воситаларини Эрондан сотиб олишни тежамли деб билган Покистон Американинг босимларига қарамай Эрондан газ олиб кириш лойиҳасини амалга ошириш лозимлигини таъкидламоқда.

Энергоресруслар, хусусан газ ишлаб чиқариш бӯйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири бӯлган Эрон Покистоннинг энергияга бӯлган эҳтиёжини қоплашда муҳим рол ӯйнаши мумкин.

Осиё ва Уқёнусия энергия захиралари бӯйича Марказ таҳлилчиси Ҳуман Паймонийнинг фикрича: "Покистон ӯзининг энергияга бӯлган эҳтиёжини фақат Эрон орқали таъминлаши мумкин. Бу ишни амалга оширишнинг бошқа йӯли йӯқ".

Таҳлилчилар "ТАПИ" дан кӯра "Тинчлик" газ қувури лойиҳасини афзал деб билишади. Унинг афзаллиги фақат "Тинчлик"нинг ТАПИдан кӯра хавф-хатарсиз эканлигида эмас, балки Эрон-Покистон газ қувури лойиҳаси технологик ва иқтисодий жиҳатдан ҳам анчайин тежамлидир. Шу нуқтаи назардан ёндошганда Покистон президенти етакчи маслаҳатчисининг бу гапини "Покистон Эрондан газ сотиб олишга мойиллик билдирмоқда",- дея шарҳлаш мумкин.