Қирғизистон собиқ президенти ҳибсга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i46814
Алмазбек Атамбаев суд қарорига кўра 26 августга қадар ҳибсга олинди.
(last modified 2019-08-09T06:41:47+00:00 )
август 09, 2019 11:41 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ президенти ҳибсга олинди

Алмазбек Атамбаев суд қарорига кўра 26 августга қадар ҳибсга олинди.

«Суд қарорига кўра Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев 26 августга қадар ҳибсга олинди», — дейди адвокат. Унинг сўзларига кўра, суд қарори Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида Первомайск туман судининг судьяси томонидан қабул қилинган. «Судья тергов ишлари олиб борилгунига қадар Атамбаевни ҳисбга олиш бўйича ҳукм чиқарди», — дейди Слесарев.

Таъкидланишича, собиқ президентни қўлга олиш вақтида бир қатор процессуал нормалар бузилган. «Ҳимоям остидаги одамни қўлга олиш бўйича ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаган, уни огоҳлантиришган ва тезда қўлга олиш бўйича чора кўрилган», — дейди адвокат.

Алмазбек Атамбаев 8 август куни ўзининг Қўй-Тошдаги қишлоғида жойлашган уйида қўлга олинган эди.