Ҳаждан қайтадиган тожик ҳожийларига айрим чекловлар жорий этилди
август 11, 2019 12:56 Asia/Tashkent
Тожикистон давлати Ҳаж зиёратидан қайтган фуқароларга айрим анъанавий маросимлар ўтказишларига рухссат бермаслигини маълум қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистоннинг маросимлар ва анъаналарни тартибга солиш бўйича идора ва диний ишлар қўмитаси тожик ҳожийлари Ҳаждан қайтганидан кейин ўз оила- аъзоларига ҳам зиёфат бериш ҳаққидан маҳрум бўлган деб эълон қилди.
Айтиш керакки ушбу қарор асосида Тожикистонда "Ҳоджиталбон" ва Ҳожи оший" каби маросимлар таъқиқланган.
Тожикистон давлати бутун мамлакатда 1700 масжидлар фаолиятини тўхтатиб, 18 ёшга кирмаган ёшларни масжидга боришларини манъ қилган.
Ёрлиқ