"Тинчлик миссияси 2016"да 300 жанговар техника қатнашмоқда
(last modified Thu, 15 Sep 2016 12:17:03 GMT )
сентябр 15, 2016 17:17 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл туманидаги “Эделвейс” тоғли полигонида “Тинчлик миссияси 2016” ШҲТ
    Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл туманидаги “Эделвейс” тоғли полигонида “Тинчлик миссияси 2016” ШҲТ

ШҲТ мамлакатларининг 2 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари, 300дан ортиқ жанговар техникаси ва 10 ҳарбий самолётлари террорчиликка қарши биргаликда кураш ўқув-машғулотларида қатнашиш учун Қирғизистон ҳудудига етиб келди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун, пайшанба куни Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл туманидаги “Эделвейс” тоғли полигонида “Тинчлик миссияси 2016” ШҲТ антитеррор штаб-қўмондонлик ўқув-машғулотлари бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон, Бош штаб матбуот хизматига асосан.

Ўқув-машғулотларида 300 га яқин ҳарбий техника ва Қирғиистон, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон ва Россиядан 2 минг аскар ва зобитлар қатнашмоқда.

Пайшанба куни “Эдельвейс” тоғ полигонида тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда машғулотларда қатнашувчи мамлакатлар мадҳияси остида мамалкат байроқлари кўтарилди. Тантанали намойиш ҳарбийлар марши билан якунланди.Ўқув-машғулотлар давомида беш мамалакат вакиллари, экстремизм, сепаратизм ва террорчиликка қарши кураш ҳамда антитеррор операциялар давомида ҳарбий қўшнларни биргаликда бошқариш масалалари устида ишлашади.