Қирғизистон масъули: Қирғизистонда Хитой ҳарбий кучлари борлиги тўғрисидаги хабарлар асоссиздир
Қирғизистон вазирлар маҳкамасидаги маълумотлар бўлими раиси Чингиз Аснакулов бу мамлакатда Хитой ҳарбий кучлари борлиги тўғрисидаги хабарларни овозадан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб, бу маълумолар асоссиздир ва бундай нотўғри ва ёлғон хабарлар тарқатадиган кимсаларга нисбаттан жиддий чоралар кўрилади деб изоҳлади.
Бир неча олдин Қирғизистоннинг маҳаллий сайтлари бу мамлакатда Хитой ҳарбий кучлари фаолиятини бошлангани тўғрисида қонун ратификация қилинган деган тасдиқланмаган хабарларни тарқатишганди.
Мазкур мурожаатларга асосан, Қирғизистон парламенти унинг асосида хитойлик инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя эатиган қонунни ратификация қилиши мумкин.
Овозаларга кўра, Хитойнинг хусусий ҳарбий ширкатлари Қирғизистондаги кончилик ва қазиш ишларида иштирок этади ва уларга қайта ваколат берилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин қирғизларни бу мамлакатдаги Хитойнинг иккита компанияларига қилган ҳужумида турли бинолар ва хитойликлар тажҳизотларига ўт қўйилганди.
Бу минтақалар яшовчиларининг айтишича, Хитой компаниялари экологияга катта зарар етказмоқда шу сабабдан, мамлакатдаги олтин ишлаб чиқариш жаарёнида қатнашмаслиги зарур.