Ўзбекистон ўтган йил охирида олтин ишлаб чиқариш бўйича топ ўнталикка кирди
(last modified Thu, 14 Nov 2024 08:55:02 GMT )
ноябр 14, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган йил охирида олтин ишлаб чиқариш бўйича топ ўнталикка кирди
    Ўзбекистон ўтган йил охирида олтин ишлаб чиқариш бўйича топ ўнталикка кирди

Ўзбекистон Респуцбликаси 2023 йил якунларига кўра, дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида 10-ўринни эгаллади.

Қалампир сайтининг  “World Gold Council”  га таяниб хабар қилишича. 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилган. 2023 йилда Россия энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Россия 321,8 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарган ва Хитойдан (378,2 тонна) кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринда эса 293,8 тонна кўрсаткич билан Австралия қайд этилган.

Олтин ишлаб чиқарувчиларнинг етакчи ўнталигига Канада (191,9 тонна), АҚШ (166,7 тонна), Гана (135,1 тонна), Индонезия (132,5 тонна), Перу (128,8 тонна) ва Мексика (126,6 тонна) ҳам кирган.