World Gold Council: Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринда
Германиянинг дунё қимматбаҳо металлар ва хом-ашё бозорига ихтисослашган Goldseiten.de интернет-саҳифасида мамлакатларнинг олтин заҳиралари бағишланган World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботи тўғрисида маълумот берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Юз.уз сайтига кўра, Жаҳон олтин кенгашининг 2020 йил 1 июндаги ҳисоботига кўра, 335,9 тонна олтин захирасига эга Ўзбекистон дунёда 17-ўринда турибди. Бу мамлакат валюта захирасининг 59,1 фоизини ташкил этади, дейилади ҳисоботда. Ундан кейинги ўринда Саудия Арабистони (323,1 тонна, 3,4 фоиз).
Ҳисоботда биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турибди - 8 133,5 тонна, иккинчи ўринда - Германия (3 363,6 тонна), учинчида эса - Халқаро валюта жамғармаси (2 814,0 тонна).