Масъулиятсизлиги сабаб Туркманистон ташқи савдо ва алоқалар вазири ишдан олинди
сентябр 05, 2019 20:40 Asia/Tashkent
Туркманистон президенти чиқарган ҳукмида фаолиятида пассив амал қилгани ва масъулиятсизлиги туфайли мамлакат ташқи савдо ва алоқалар вазирини ишдан олди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов чиқарган ҳукмида мамлакат савдо ва алоқалар вазири Амандурди Ишоновни ўз лавозимидан четлаштирди.
Расмий хабарларга биноан, бу вазир масълиятсизлиги ва пассив амал қилгани туфайли ўз симматидан маҳрум бўлган.
Ишонов ўтган йилнинг июлида Туркманистон ташқи савдо ва алоқалар вазири этиб тайинланганди.
Туркманистоннинг савдо- саноат палатаси собиқ раиси Азаммурот Қурбонназаров мамлакат ташқи савдо ва алоқалар вазири этиб тайиланган.
Ёрлиқ