Имомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширди
Тожикистон президенти иштирокида мамлакат мустақиллигининг 28 йиллиги куни, 9 сентябрда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди.
Иккинчи агрегатни ишга тушириш маросимида президент Имомали Раҳмон, Душанбе шаҳри раиси Рустам Имомали, бош вазир Қоҳир Расулзода, ҳукумат аъзолари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Роғун қурувчилари иштирок этди.
Роғун ГЭС биринчи агрегатини расмий ишга тушириш маросими 2018 йил 16 ноябрь куни бўлиб ўтганди.
Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил Роғун ГЭСни қуриш учун давлат бюджетидан 2,1 миллиард сомоний (222,6 миллион доллар) ажратилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Роғун ГЭС қурилиши учун ўтган йили қўшимча равишда 4,7 миллиард сомоний (498,4 миллион доллар) ажратилган. Кўрсатилган 4,7 миллиард сомонийдан 3,4 миллиардга яқини давлат бюджетидан, қолган қисми евробондларни сотишдан тушган маблағлардан олинган.