Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларида вазият барқарор
Қирғизистон чегара идораси Ўзбекистон билан бу мамлакат чегаралари яқинида ҳарбий тажҳизотлар борлиги тўғрисидаги хабарларга кўрсатган аксиламалида, бу минтақада вазият барқарор эканлигини эълон этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон чегара хизмати Ўзбекистон билан бу мамлакат қўшиа чегаралари яқинида ҳарбий тажҳизотлар мавжудлиги тўғрисидаги хабарларга аксиламал кўрсатиб баёнот чиқарди.
Қирғизистон чегара хизматининг хабарига биноан, бу чегараларда вазият барқарор бўлиб, Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистон чеграсида ўзбек ҳарбийлари магистрал қуришга бошлаган.
Хабраларнинг аксича бу минтақада ҳарбий тажҳизотлар жойлаштирилгани йўқ балки Ўзбекистон томони бу лойиҳани ижро этишда камазлар ва бошқа машиналардан фойдаланмоқда.
Ўбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати бу масалани текшириб, чегара минтақаларида яшайдиган аҳоли орасида кескинлар келиб чиқишини олдини олиш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқишган.
Айни пайтда икки мамлакат чегараларида вазият барқарор бўлиб, вазиятни чегара хизмати назорат этмоқда.