Бишкек ва Деҳли ўртасида ўзаро ҳарбий-иқтисодий ҳамкорликлар кенгайтирилади
Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби раиси Бишкекда Ҳиндистон элчисини қабул қилганида, икки мамлакат ўртасида ҳарбий -иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби раиси Раҳимберди Дуйшанбиев ва Бишкекдаги Ҳиндистон элчиси Alok Amitabh Dimri учрашганида Қирғизистон қуролли- кучлари бош штаби ва Ҳиндистон ҳарбий компаниялари ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини баён этдилар.
Бундан ташқари томонлар 11 октябрь Бишкекда ўтказилиши кутилаётган савдо -иқтисодий кўргазмани очичлишга тайёргарликлар жараёни юзасидан фикр алмашдилар.
Сўнгги йиллар ичида, Қиғизистон ва Ҳиндистон турли соҳалар жумладан иқтисодий, маданий, сиёсий ва ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликларини кенгайтришига ҳаракат қилишмоқда.