Тожикистондаги икки россиялик ҳарбийга пичоқ билан ҳужум қилинган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i47643-Тожикистондаги_икки_россиялик_ҳарбийга_пичоқ_билан_ҳужум_қилинган
Тожикистонда икки нафар россиялик ҳарбийлар пичоқ билан жароҳатлантирилди.
(last modified 2025-12-17T04:41:06+00:00 )
сентябр 22, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Тожикистондаги икки россиялик ҳарбийга пичоқ билан ҳужум қилинган

Тожикистонда икки нафар россиялик ҳарбийлар пичоқ билан жароҳатлантирилди.

Хатлон вилояти маъмурий маркази Бохтар шаҳридаги 201-Россия ҳарбий базаси бўлинмасининг икки ҳарбий хизматчиси шахсий ишлари билан шаҳарда юрганида ақлан носоғлом шахс уларни пичоқ билан жароҳатлаганни айтилади.

Тожикистон ИИВнинг маълумот беришича, ҳужум қилган шахс руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.

Жароҳатланган ҳарбийлар Душанбедаги касалхоналардан бирига етказилган.